Биз ҳақимизда

Болалар ижодкорлиги ижодий бирлашмаси болалар ва ўсмирлар ижодкорлигини қўллаб-қувватлаш, болалар учун миллий контент яратиш соҳасида ишлайдиган ижодкорлар ва мутахассисларни бирлаштиради. Бирлашма жамоат бирлашмаси шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилот бўлиб, 2026-йилда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтган.
Бирлашма адабиёт, театр, кино, анимация, мусиқа, тасвирий санъат ва медиа соҳаларида болалар учун юксак савияли миллий контент яратилишини рағбатлантиради, республиканинг барча ҳудудларидан, айниқса чекка туманлардан иқтидорли болаларни излаб топиб, уларни ижодий йўналтиради. Фаолият ихтиёрийлик, ошкоралик, тенг ҳуқуқлилик, ўзини ўзи бошқариш ва қонунийлик тамойилларига асосланади.
«Бирлашманинг асосий мақсади – болалар ва ўсмирлар ижодкорлигини тизимли равишда қўллаб-қувватлаш… ҳамда миллий маданият, маънавий қадриятлар ва соғлом турмуш тарзини болалар онгига ижодий воситалар орқали сингдиришдан иборат.»
Йўналишлар
- Адабиёт
- Театр
- Кино ва анимация
- Мусиқа
- Тасвирий санъат
- Медиа ва рақамли ижод
Асосий вазифалар
- Болалар учун миллий контент
- Иқтидорларни излаб топиш
- Ҳудудий кўрик-танловлар
- Маҳорат дарслари
- Халқаро фестиваллар
- Инклюзив ижодий устахоналар
Тарих
- Устав тасдиқланди (2026)
- Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтди (2026)
