Мамлакатимиз телеэфирида ўзгача жаранг сочиши кутилаётган UPOP TREND мега-лойиҳаси старт олмоқда. Ташкилотчилар лойиҳани эфирга узатадиган ҳамкор телеканални изламоқда.

UPOP TREND шунчаки истеъдодлар шоуси эмас. Бу миллий қадриятларимизни замонавий форматда қайта тирилтирадиган, янги юлдузларни кашф этадиган ва томошабинни экран қаршисига михлайдиган ноёб телемаҳсулот.

Ташкилотчилар юқори рейтинг, сифатли контент ва миллионлаб томошабинлар эътиборини кафолатлайди.

Шарт битта ва у жуда оддий: бундай миқёсдаги лойиҳа фақат энг креатив, ноодатий ва кучли ғоя билан чиққан битта телеканалда эфирга узатилади. Қайси телеканалнинг ҳамкорлик таклифи ўзига хос ва креатив бўлса, UPOP TREND айнан ўша канал эфирини забт этади.

Таклифлар +998 90 773 69 69 телефон рақами орқали қабул қилинади.